Беларусь тинчликпарвар сиёсат юрғизмоқда ва мамлакатдаги динлараро муносабатни қадрлайди. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан бирга жоме масжидини очиб берган маросимда гапириб ўтди.

"Беларусь – тинчликпарвар мамлакат. Биз тинчликни ва хотиржамликни қадрлаймиз, шу боис мамлакатдаги турли дин вакиллари учун ибодатхоналар қурамиз", - деди Беларусь раҳбари.

Лукашенконинг ишонч билдиришича, мазкур жоме масжиди беларуслик мусулмонлар ибодат қилиш учун энг муҳим эътиқод марказларидан бири бўлади.