Givenchy модалар уйининг креатив директори Рикардо Тиши Nike спорт бренди учун кроссовкаларнинг янги моделини намойиш қилди. 

Air Zoom Legend модельер иштирокида футуристик шакл ва қалин камалаксимон "пошна"га эга бўлди. Янги моделдаги кроссовкалар Нью-Йоркдаги NikeLab дўконида сотувга қўйилди, йил охирига бориб, улар фирманинг бошқа дўконларида ҳам сотилади. 

Бу Тишининг Nike билан биринчи ҳамкорлиги эмас. 2016 йилнинг августида у Force Flyknit Free ва Free Transform Flyknit кроссовкаларини тақдим этган. 

Nike компаниясига 1964 йилда АҚШда асос солинган ва унинг дастлабки номи Blue Ribbon Sports бўлган. Унинг штаб-квартираси Бивертонда (Орегон штати) жойлашган. Компания маҳсулотлари Nike Golf, NikeLab, Nike Pro, Nike+, Air Jordan ва Nike Skateboarding брендлари остида ҳам ишлаб чиқарилади.