Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Сеулга ташрифи якунларига бағишланган журналистлар учун матбуот-анжуманида бундай юкланган кун тартибида ўз ишини уддалай олишига нима ёрдам бериши ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда nur.kz мухбири маълум қилди

"Мен сардор оқ отда доимо олдинда ва соғлом бўлиши кераклигини доимо эсда тутаман. Фақат шундай буни уддалаш мумкин. Президент иши шундайки, сен бутун вақтинг, соғлиғингни, иш вақти бўладими, бошқа вақтми, тўлиқ бағишлашинг ҳақида ўзингга ҳисобот беришинг керак. Фақат шундай йўл билан менга юкланган барча мажбуриятларни бажара олишим мумкин", деб таъкидлаб ўтди Нурсултон Назарбоев. 

Президент ноябрь бошидан бери халқаро сафарлар уюштирмоқда. У сафарлар давомида соат поясларини тез-тез ўзгартираётгани сабабли уйқусига путур етган.

"Бу менинг ишим, шунинг учун мен чарчамайман. Менинг зиммамда давлатим, халқим олдида жавобгарлик бор. Соат пояслари чарчатиши бошқа гап. Мен шуни пайқадимки, биз ғарбга кетишимиздан кўра шарққа кетишимиз, сўнгра Қозоғистонга қайтганимиз  енгилроқ экан. Албатта чарчайсан, тўйиб ухлай олмайсан. Бундай кунларда мен энг кўпи билан 3-4 соат ухлайман.

Мия доимо тўхтамасдан ишлайди, сен жиддий музокаралар, ишонарли музокаралар ўтказишинг керак. Қозоғистонни бошқачасига қандай қизиқтириш мумкин? Ўз маслагинг, ўз сиёсатинг, ўзингнинг тинчлик, ядровий қуролсизлантириш ишига садоқатинг билан. Биз кўплаб дунёларнинг ҳурматини қозонганмиз, шунинг учун мен чарчамайман", деб айтди Қозоғистон президенти.