Франция президенти Франсуа Олландга нисбатан импичмент ҳақидаги резолюция лойиҳаси 79 нафар депутат томонидан имзоланиб, ижрочи вакиллар ҳокимиятига топширилди. Бу ҳақида Le Monde нашри хабар берди. 

Манбага кўра, ҳужжатни Миллий кенгаш раиси Клод Бартолоне топширди. 

Лойиҳани тайёрлаган республикачиларнинг сўзларига кўра, мазкур ташаббус француз етакчиси томонидан давлат сирининг сақланиши борасидаги "ваколатларини жиддий бузиш"га асосланган.

Бундан аввал Cevipof таҳлил маркази томонидан ўтказилган сўровнома Франция аҳолисининг 4 фоизигина Олланд бошқарувидан мамнун эканини кўрсатганди.