Руминия ва Польша терма жамоаларининг Бухарестдаги ўртоқлик учрашуви арафасида тартибсизликлар бўлиб ўтди.

Gazeta Sporturilor нашрида хабар қилинишича, меҳмон фанатларнинг икки гуруҳи шаҳардаги Француз кўчасида рўпарама-рўпара келган ва мухлислар ўзаро муштлаша бошлаган. Полициячилар ва махсус топшириқли бўлинма жангчилари тез орада вазиятни назорат остига олишга муваффақ бўлишган.

Тартибсизликлар 5 дақиқа давом этган. Лекин польяклар кафени вайрон қилишга ва атрофдаги кўп объектларга зиён етказишга улгурган.

Қайд этилишича Польшадаги «Легия» ва «Висла» жамоалари мухлислари ўзаро зиддиятга киришганди.