Иккинчи авлод Porsche Panamera хэтчбеки иккита янги модификациядаги намунаси— бошланғич ва узайтирилган кўринишига эга бўлди. Унинг оммага расмий тақдимоти ноябрь ойи ўртасида бўлиб ўтажак Лос-Анжелес моторшоусида ташкил этилади.

Panamera асосий тўпламига 2,9 литрли, олти цилиндрли, 300 от кучига эга двигатель ўрнатилади. Агрегат саккиз босқичли, иккита уланишли автоматик трансмиссия ёрдамида автомобилни ҳаракатга келтиради. Унинг бошқа турларидан фарқи, орқа ғилдиракларининг етакчи эканлигида. 

Фото: Motor.ru

Узунроқ тоифасининг ғилдираклар асоси 150 ммга узайтирилган ва узунлиги 5,2 метрга етказилган. Унинг барча ғилдираклари етакчи бўлади. Шунга кўра, кучлироқ бўлган 330 от кучига эга мотор ўрнатилади. Гибридли намунасига 462 от кучли E-Hybrid мотори жойланади. 4S модели 440 от кучли, Turbo намунаси 550 от кучига эга двигатель билан жиҳозланади. 

Porsche Panamera савдоси келаси йил баҳоридан бошланади,