АҚШнинг Орегон штатида жойлашган Портленд шаҳрида Дональд Трамп мамлакат президенти бўлгач, намойишлар сони кескин ортди. Бу ҳақда шаҳар полициясининг твиттерида маълум қилинган.

«Намойишчилар тошлар билан қуролланишмоқда. Полиция тўпланган одамларга бу ноқонуний ҳаракат эканлиги ҳақида маълум қилмоқда», — дейилади хабарда.

Портленд полицияси, шунингдек, тўпланган одамларни тарқаш кераклиги ва бошқаларни тартибсизликлар бўлаётган тумандан узоқда бўлишлари ҳақида огоҳлантирган.