АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Майкл Макфол Вашингтоннинг россияликларга қарши виза санкцияларига жавобан санкциялар рўйхатига киритилди, деб айтди РИА “Новости” ахборот агентлигига Россия ташқи ишлар вазирлигидаги манба.    

"Фақат Майкл Макфол ҳар доимгидек адашди: у ёзганидек, жавоб рўйхатига "Обамага яқин бўлгани" учун эмас, балки икки томонлама алоқаларни барбод қилишдаги фаол иштироки ва Россияга қарши босимни босқичма-босқич қўллаб-қувватлагани учун киритилди", деб айтди манба.

Манбанинг таъкидлашича, дипломат санкцион рўйхатдалигини билган. 

"Менга Кремль санкциялари рўйхатида эканимни тасдиқлашди ва мен Россияга бора олмайман", деб ёзганди аввалроқ Макфол твиттерда ва рўйхатга "Обама билан яқин алоқаларда бўлгани учун" тушганини таъкидлаб ўтган.   

Собиқ элчи 2014 йилдаёқ Россияга кириши тақиқлангани мумкинлигини айтди, бироқ у бу ҳақда Россияга виза сўрагандагина билган.