Россия миллий валютаси рублнинг АҚШ долларига нисбатан расмий курси Москва биржасининг 11 ноябрдаги савдоларида 53 тийинга кўтарилиб, бир доллар 66 рублга етган. Сўнгги маротаба, Америка валютаси 2016 йил 4 августида шундай натижани кўрсатган эди. Евро курс эса, 58 тийинга ошган ва 1 евро 71,86 рублни ташкил этган.

Валюталар курсининг ўсишига нефтнинг арзонлашуви ҳам қисман таъсир кўрсатган. Хусусан, 2017 йил январь ойида етказиб бериладиган Brent нефтининг бир баррели Лондоннинг ICE биржаси фьючерс савдоларида 0,59 фоизга арзонлашиб, 45,58 доллардан сотилган.

Бундан ташқари, рубль кредит бозоридаги вазият ҳам босим ўтказмоқда.