"Толибон" радикал ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида жойлашган Германиянинг консуллигига ҳужум қилишди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Маълум қилинишича, жангарилар бомба билан жиҳозланган автомобилни консуллик биносига йўналтиришган. Портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган, 60 дан кўпроқ киши жароҳат олган. Бироқ консуллик ходимлари орасида ҳалок бўлганлар борлиги маълум қилинмаган.  

"Толибон" жангарилари ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммаларига олганлар ва бу НАТО кучларининг бир ҳафта аввал Қундузда амалга оширган авиазарбалари учун жавоб ҳужуми эканлигини айтишган. Таъкидланишича, Германия НАТО кучларининг Афғонистон шимолида жойлашиши учун жавобгардир.  

Маълум қилинишича, Германия ташқи ишлар вазирлигида ушбу воқеа туфайли фавқулодда йиғилиш ўтказилмоқда.