Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси “Толибон” радикал ҳаракатининг жангарилари ҳужуми оқибатида Афғонистондаги Мозори Шарифда жойлашган Германия элчихонасида ярадор бўлди. Бу ҳақда “Пажвок” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Аввал хабар берилганидек, элчихонага қилинган ҳужум оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди ва 120 нафарга яқин киши жароҳатланди.

Худкуш миналаштирилган автомобилда жума куни кечқурун Mazar Hotel меҳмонхонасининг деворларига бориб урилган. Бу ердан германиялик дипломатлар консуллик вазифасида фойдаланишар эди. Иккинчи кучли портлаш бино ичида юз берган. Шундан сўнг бинога туташ кўчада отишма юз берган.

Толибларнинг вакили сўзларига кўра, ҳужум америкаликларнинг Қундуздаги авиазарбасига жавобан уюштирилган.