АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп Эрон ядровий дастури бўйича келишувни қайта кўриб чиқиш ва унга ўзгартиришлар киритишни талаб қилади, деб маълум қилди Трампнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Валид Фарес. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Трамп бир неча маротаба Эрон билан келишувни танқид қилган. Эрон келишувга кўра халқаро санкциялар бекор қилиниши эвазига ўз ядровий дастури тинч кўринишда бўлишини кафолатлаган.

"Трамп бу келишувни олиб, қайта кўриб чиқиб, уни конгрессга юборади, эронликлардан баъзи бандларни қайтариш ёки ўзгартиришни талаб қилади ва бу муҳокама қилинади", деб маълум қилди Фарес ҳамда Трамп маъмурияти келишувни ҳозирги кўринишда қабул қилмаслигини қўшимча қилди.

9 ноябрда Эрон парламентининг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат масалалари бўйича қўмитаси раиси Оловиддан Бўружерди АҚШнинг янги президентидан Эрон ядровий дастури бўйича келишувга ҳурмат билан муносабатда бўлишини кутиб қолишини айтганди.