Дональд Трам АҚШ президенти этиб сайланганидан сўнг йил давомида Америка кўчмас мулк бозоридаги активлар нархи 15-30 фоизга ошиши мумкин. "РИА Недвижимость" экспертлари ўтказган сўровнома натижалари шундан далолат бермоқда. Уларнинг сўзларига кўра, бозор етарлича инерт бўлиб, қандайдир ҳодисалар унга бир лаҳзада таъсир ўтказа олмайди, бу аста-секинлик билан, тахминан ярим йилда амалга ошади. 

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп муайян аниқ бир дастурни тақдим этмасидан, экспертлар сайлов олди баёнотларга асосланиб, ҳозирги вазиятда қандайдир истиқболли тенденцияларни тахмин қилиш қийин эканлигини таъкидлашди.

"Трамп ўз дастурининг асосий мақсадларини маълум қилгунга қадар ҳамманинг кутишдан ўзга чораси йўқ. Сайлов олди дебатларида у анча кескин баёнотлар берди, шу жумладан FRS (Federal Reserve System - Федерал Захира Тизими) ҳамда унинг раҳбари Жанет Йеллен ҳақида ҳам. Шунингдек у иқтисодий тизимдан норозилигини ҳам намойиш қилди", - дейди иқтисодчи Владимир Рожанковский.

"Омонотларни бошқариш" МЧЖ бош таҳлилчиси Александр Потавиннинг фикрича, Захира тизими сиёсати ўзгариши мумкин. "Савол - қайси томонга? Эҳтимол, нархларнинг ошиши томонгадир, бошқа савол - бу қанчалик тез амалга ошади?", - дейди эксперт.

АҚШдаги кўчмас мулк бозоридаги вазият тўғридан-тўғри FRS нархларига боғлиқ. 

Gordon халқаро кўчмас мулк агентлиги президенти Станислав Зингель бу борада шундай дейди: "Кўп инвесторлар FRS ставкасининг кўтарилишини тахмин қилишмоқда, ўз навбатида, инвестор учун пуллар қиймати ҳам ўсади. Бироқ Федерал Захира Тизими кескин ҳаракат қиладиган ўйинчи эмаслиги аниқ". 

"Америка кўчмас мулк бозори ҳозир энг юқори чўққида - нархлар максималликка яқин", - дейди Knight Frank элита кўчмас мулк департаментининг мижозлар билан ишлаш бўлими директори Елена Юргеневна. 

Шунга қарамай, Рожанковскийнинг сўзларига кўра, норезидентлар томонидан талаб ортмоқда. Зингель ҳам бу сўзларга қўшилди. "Бу энг аввало, долларнинг қийматидан келиб чиқади, доллар эса, экспертларнинг фикрича, ошади", - дея таъкидлайди у.