АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трампнинг расмий сайтидан мусулмонларнинг АҚШга киритилишини тўлиқ тақиқлаш ҳақидаги ташаббуси вақтинчалик йўқолиб қолди, деб хабар бермоқда ABC News телеканали.

Web Archive портали маълумотларига кўра, Трампнинг мусулмон дастури ҳақидаги хабар ҳақиқатан ҳам унинг сайтида бир муддат кўринмаган. Саҳифанинг 10 ноябрда сақланган нусхасида 302-хато чиқмоқда.     

Кейинроқ бу таклиф яна пайдо бўлган.

Аввалроқ АҚШ вице-президентлиги учун номзод Майк Пенс Трамп мусулмонларни АҚШга қўймаслик ҳақидаги таклифидан воз кечганини маълум қилганди.