УЕФА Польшанинг "Легия" клубига 22 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси доирасидаги "Боруссия" Дортмундга қарши сафар учрашувида меҳмонлар сектори учун чипталар сотишни тақиқлаб қўйди.

Ташкилот расмий сайти берган хабарга кўра, бунга клуб фанатларининг "Реал"га қарши меҳмондаги учрашувда (1:5) чиқарган жанжаллари сабаб бўлган. Мазкур тўқнашувда етти нафар мухлис жабр кўрганди.

Шунингдек "Легия" 80 минг евро миқдорида жаримага ва иккита учрашувда меҳмонлар сектори учун чипталар сотиш ҳуқуқидан маҳрум қилган.

Таъкидлаш лозим, "Легия"нинг "Реал"га қарши жавоб учрашуви (3:3) томошабинларсиз ўтказилганди.