10 ноябрда АҚШ президенти Барак Обама ва Дональд Трамп Оқ уйда учрашдилар. Трамп суҳбатдан кейин учрашув режалаштирилгандан анча узоқ давом этгани ва суҳбат чоғида "мураккаб саволлар" муҳокама қилинганини айтди. Трамп суҳбат ҳақида бошқа тафсилотлар келтирмади.

Бу учрашувдан кейин интернет Обама ва Трампнинг учрашуви борасида турли ҳазил-мутойибалар, мемларга тўлиб кетди. Фойдаланувчилар Обама ва Трамп ўртасидаги учрашувни миллиардер иштирокидаги "Уйда ёлғиз 2" фильмидаги машҳур саҳна кўринишида тасаввур қилдилар.  

"Кечирасиз, бу ерда чиқиш қаерда?", деб сўрайди моҳирона монтаж эвазига Маколей Калкин ижросидаги бош қаҳрамон ўрнига "қўйилган" Обама Трампдан ва тегишли жавобни олади.