Жанубий Кореянинг президент Пак Кин Хе сиёсатидан норози фуқаролари сони 90 фоизга етди. Gallup Korea ижтимоий хизмати ўтказган тадқиқот натижаси шундан дарак бермоқда. 

Таъкидланишича, президентни қўллаб-қувватлаш даражаси сўнгги ҳафтада унчалик жиддий ўзгармаган, бироқ, Пак Кин Хенинг президентлигидан норозилар сони 1 фоизга ошиб, 90 фоизга етган.

Пак Кин Хе қоҳин дугонаси Чхве Сун Силнинг давлат сиёсатига аралашишига имкон берганликда гумон қилинмоқда. Жанубий Корея суди аллақачон Сун Силни ҳибсга олиш бўйича ордер берган.