Ҳар йили Женевада ўтказиладиган Grand Prix d'Horlogerie de Genève соатлар танлови ғолибларига мукофотлар топширилди. Бош соврин - "Олтин мил" Chronomètre Ferdinand Berthoud FB 1 соатлари учун Ferdinand Berthoud русумига насиб этди. Оқ тилла ва титандан ясалган корпусдаги модель дунёдаги энг биринчи марказ сонияли милга эга турбийон бўлди. Коллекция 50 нусхада тақдим этилди. Бу ҳақида "Лента.ру" нашрига тадбир ташкилотчиларидан бири маълум қилди. 

Chanel модалар уйи учинчи маротаба ушбу мукофотга муносиб кўрилмоқда, ҳакамлар кенгаши заргарлик соатлари йўналишидаги ғалабани айнан шу  компанияга топширди. Гап оқ тилла ва олмос билан ишланган Secret Watch Signature Grenat модели ҳақида бормоқда. Циферблат эҳром шаклидаги морганитдан ясалган шаффоф қопқоқ остига яширинган. 

Piaget компанияси Protocole XXL "Secrets & Lights" Venice Micro-Mosaic соатлари учун соатсозлик санъати ва бадиий ҳунармандчилик уйғунлиги йўналишида олий мукофотга сазовор бўлди. Ушбу моделнинг циферблатида Венеция манзараси мозаикаси акс этган. 

Хронографлар таснифида ҳакамлар ҳайъати Montblanc 1858 Chronograph Tachymeter Limited Edition'ни энг яхшиси деб топди, энг яхши турбийон учун La Esmeralda Tourbillon от Girard-Perregaux ишлаб чиқарувчилари мукофотланди. 

Эркаклар модели йўналишида  Grönefeld брендининг 1941 Remontoire модели ғолиб, деб топилди. Аёллар орасида эса Piaget'нинг Limelight Gala Milanese Bracelet модели қолган соатларни ортда қолдирди. 

"Энг яхши тақвимли соат" йўналишида MB&F Legacy Machine Perpetual модели ғолиб бўлди.