Испаниянинг Ўрта Ер денгизи қирғоқларида Украина президентига тааллуқли ва декларацияда қайд этилмаган ҳашаматли вилла аниқланди. Бу ҳақда "Схемы" дастури журналистлари хабар берди.

Украиналик журналистлар аниқлашича, Марбелья шаҳрининг ғарбида жойлашган вилла Порошенко номига унинг Feruvita SL компанияси томонидан расмийлаштирилган. Фирма ушбу кўчмас мулк объектини 2008 йилда сотиб олган бўлиб, унинг молиявий ҳужжатларида кўрсатилишича, ушбу бино 4 миллион еврога айланган.

1254 квадрат метр майдонга эга бўлган икки қаватли вилла 1993 йилда қурилган. 0,26 га майдонга қурилган ушбу бинонинг сузиш ҳавзаси ҳам бор.