11 ноябрь туни ва 12 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

"Уральские авиалинии" авиакомпанияси Челябинскдан Тошкентга парвозларни амалга оширишни бошлади


Фото: via.pro

11 ноябрдан Россиянинг Урали аҳолиси "Уральские авиалинии" авиакомпаниясининг Челябинск-Тошкент рейсидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

>>>  Батафсил.

The Financial Times виртуал қабулхона ишига баҳо берди


Фото: Sputnik

Буюк Британиянинг The Financial Times газетасида "Ўзбекистон: электрон ҳукумат вакиллик демократияси ва давлат шаффофлигини оширишни таъминлайди" сарлавҳаси остида мақола чоп этилди.

>>>  Батафсил.

Мьянмада осмондан ерга номаълум металл жисм тушди


Фото: YANNAING PYI SONE AUNG

Мьянма шарқидаги нефрит олинувчи карьерга осмондан номаълум металл жисм тушди, деб хабар бермоқда мамлакат ОАВ.

 >>>  Батафсил.

Ку-клукс-клан Трамп ғалабаси шарафига парад ўтказади

Америкадаги ультраўнг ташкилот бўлмиш Ку-клукс-клан (ККК) Трамп президент сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан Шимолий Каролинада парад ўтказмоқчи.

 >>>  Батафсил.

Лос-Анжелес аэропортида Airbus A380 самолёти шатакка олувчи машина билан тўқнашиб кетди

11 ноябрда Лос-Анжелес аэропортида Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпаниясига тегишли Airbus A380 йўловчи самолёти шатакка олувчи машина билан тўқнашиб кетди.

>>>   Батафсил.

Вашингтондаги кўприклардан бирида Обама ҳаққига ҳақоратли сўзлар ёзилган баннер пайдо бўлди


Фото: Twitter @LeroyLovesUS

АҚШ пойтахти – Вашингтондаги Арлингтон ёдгорлик кўпригида фаоллар ўз лавозимини тарк этаётган АҚШ президенти Барак Обаманинг тасвири туширилган ва "Алвидо, қотил" деган ёзув бўлган катта баннерни илиб қўйишди.

>>>  Батафсил.

Украина ТИВ Польша ҳукуматига норозилик нотаси киритди


Фото: Reuters

Польша пойтахти Варшава шаҳрида 100 минг нафарга яқин миллатчилик кайфиятида кишилар намойиш ўтказишди.

>>>  Батафсил.

Хиллари Клинтоннинг қизи конгрессга аъзо бўлмоқчи


Фото: © AP

Яқиндагина АҚШда ўтган президентлик сайловларида мағлубиятга учраган Хиллари Клинтоннинг қизи Челси Клинтон АҚШ конгрессининг вакиллар палатаси аъзоси бўлишни режалаштирмоқда.  

>>>  Батафсил.

Трамп сайловлардан кейинги илк интерьвюсини берди


Фото: WSJ

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп 8 ноябрда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейинги биринчи интервьюсини берди.

>>>   Батафсил.

Ҳайратлантирувчи Осиё: осиёлик йигит уч метрлик кобрага уйланди


twitter.com

Жанубий осиёлик йигит кобра билан никоҳ қуришга қарор қилди.

>>>  Батафсил.

Уммонлик балиқчилар 3 миллион долларлик амбра бўлагини топишди


Фото: indianexpress.com

Уммонлик уч нафар балиқчи 80 килограмм вазнга эга улкан амбра бўлагини тўрга туширишди.

>>>   Батафсил.

Хитой коинотга Yunhai-1 метеорологик йўлдошини учирди


© AP Photo/Xinhua, Qian Xian'an, архив

Хитой коинотга Yunhai-1 метеорологик йўлдошини муваффақиятли учирди.

>>>   Батафсил.

Польшалик фанатлар Бухарестда кўча жангларига киришди

Руминия ва Польша терма жамоаларининг Бухарестдаги ўртоқлик учрашуви арафасида тартибсизликлар бўлиб ўтди.

>>>  Батафсил.

Роналду Goal нашри талқинига кўра 2016 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Goal интернет-нашри талқинига кўра 2016 йилги дунёнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

>>>  Батафсил.