Буюк Британия ҳукумати 2025 йилгача мамлакатдаги барча кўмир электр станцияларини  ёпишга қарор қилди. Бу қарор атмосферага ис гази чиқиши даражасини камайтиришга қаратилган. Қарорни қабул қилишдан аввал ис гази чиқиндиларини камайтириш бўйича турли вариантлар муҳокама қилинган кўплаб маслаҳатлашувлар ўтказилган, бироқ натижада Буюк Британияда ишлаётган 8 та кўмир электр станцияси 2025 йилгача ёпилиши эълон қилинди. 

Мутахассисларнинг фикрича, ишлаётган кўмир электр станциялари шундоқ ҳам узоқ вақтга бормайди – уларда энергия ишлаб чиқариш борган сари қимматроқ ва бенаф бўлмоқда, инвесторлар эса ён босишларга истамай бормоқдалар ва Буюк Британия ҳукумати каби борган сари кўпроқ тикланувчи энергия манбаларига эътиборни қаратмоқдалар. Кейинги 5 йилда тикланувчи энергетикани қўллаб-қувватлаш учун мамлакат бюджетидан 730 млн фунт стерлинг ажратиш режалаштирилган.  

Буюк Британияда ишлаб чиқариладиган бутун электр энергиянинг 8 фоизга яқини шамол электр станцияларига тўғри келмоқда, шунинг учун биринчи навбатда айнан шундай электр станциялар ривожлантирилади.