Каталониянинг «Барселона» клуби Италиянинг «Сассуоло» жамоаси қанот ярим ҳимоячиси Поль Лирола билан қизиқмоқда.

Испан клуби 19 ёшли футболчи борасида унинг трансфер ҳуқуқи тегишли бўлган «Ювентус» билан алоқага чиққан. Каталонияликлар уни Алеиш Видалнинг ўрнига жамоага олиб келишни истамоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Лирола асли каталониялик бўлиб, «Эспаньол» клубининг тарбияланувчиси саналади.