2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун саралаш босқичи учрашувлари давом этмоқда. Бугун Европанинг 9та ҳудудида навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтади.

Аввалига Тошкент вақти билан 22:00да D гуруҳида иштирок этаётган Австрия терма жамоаси гуруҳ етакчиларидан бири Ирландияни ўз уйида қабул қилади. Гуруҳнинг иккинчи учрашувда яна бир етакчи Сербия Уэльс билан кураш олиб боради.

Куннинг яна бир марказий учрашуви Загребда бўлиб ўтиши кутилмоқда. I гуруҳида 3 учрашувдан кейин 7 очкодан жамғариб жадвалда етакчилик қилаётган Хорватия ва Исландия терма жамоалари болқон юрти пойтахтида яккапешқадамни аниқлаш учун кураш олиб боришади.

Шунингдек куннинг муҳим ўйинлари сифатида Лихтенштейн – Италия ва Испания – Македония учрашувларини кўрсатиш мумкин.

Шу ва бошқа учрашувлар бошланиш вақти билан қуйида танишиб олишингиз мумкин:

ЖЧ-2018. Саралаш Европа минтақаси

Австрия – Ирландия. Бошланиш вақти 22:00
Туркия – Косово. 22:00
Грузия – Молдова. 22:00
Хорватия – Исландия. 22:00
Лихтенштейн – Италия. 00:45
Уэльс – Сербия. 00:45
Албания – Исроил. 00:45
Испания – Македония. 00:45
Украина – Финляндия. 00:45