Мексика терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи олтинчи давра биринчи турининг сўнгги ўйинида АҚШ термасига қарши майдонга тушди. Шимолий, Марказий Америка ва Кариб денгизи мамлакатлари федерацияси минтақасига кирувчи ўйин Американинг Columbus шаҳрида ташкил этилиб, унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Голларни мексикаликлар таркибида Мигель Лайюн (20) ва Рафаэль Маркес (89) киритган бўлса, мезбонларнинг ягона жавоб тўпига Роберт Вуд (49) муаллифлик қилди. 

Турнинг биринчи ўйини Ҳондурас - Панама ўртасида бўлиб ўтди ва ҳисоб (0:1) Панама фойдасига қайд этилди. Тринидад ва Тобаго - Коста-Рика баҳсларида ҳам меҳмонлар 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учта энг яхши жамоа бевосита ЖЧда иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритса, яна бир жамоа Осиё вакили билан ЖЧ иштирок этиш ҳуқуқи учун курашади.