Facebook ижтимоий тармоғи қатор фойдаланувчиларининг саҳифаларини вафот этган инсон аккаунтлари сифатида эълон қилди, деб ёзмоқда Media ITE. Бунга тармоқда юз берган носозлик сабаб бўлган. 

Facebook вафот этган фойдаланувчилар хотирасини ёдга олиш имконини беради. Бу эса, бошқа фойдаланувчиларга бу дунёдан ўтган фойдаланувчилар саҳифасида, улар ҳақида хотираларини қолдиришга ёрдам беради. Бироқ, техник носозлик туфайли юзлаб тирик инсонларнинг саҳифалари вафот этганлар рўйхатида акс этиб қолди. 

Айнан шундай «вафот этганлар» орасида компания асосчиси Марк Цукерберг саҳифаси ҳам борлиги хабар қилинмоқда.

Кейинроқ, компания носозликни бартараф этган ва саҳифалар эгаларидан узр сўраган. Баёнотда айтилишича, мутахассислар имкон қадар жуда тез ишлашган.