15 йил мобайнида жазодан қочиб юрган хитойлик порахўр Хитойга қайтарилди, деб хабар қилмоқда Хитой Коммунистик партияси интизомни текшириш марказий комиссияси. 

Янь Юнмин Цзилинь вилоятидаги фармацевтик компанияни бошқарган, аммо маблағларни ноқонуний ўзлаштирганликда айблангач, мамлакатни тарк этган эди. 2001 йилдан бери дастлаб Австралияда, сўнгра Янги Зеландияда яшириниб юрган. Хитой ва Янги Зеландия ҳуқуқ-тартибот идораларининг ўзаро ҳамкорлиги натижасида жиноятчи ХХРга қайтарилди. 

Марказий комиссия маълумотларига кўра, Янь Юнмин Хитойнинг 100 нафар энг қочқин порахўри рўйхатига кирган.