Ҳиндистоннинг «Керала Бластерс» жамоаси мухлислари«Ченнай» клуби бош мураббийи Марко Матераццига қарши ўзига хос акцияда иштирок этишди.

Акция доирасида ўйин олдидан мухлисларга 35 минг дона Зинедин Зидан тасвири туширилган ниқоблар сотилди.

Мазкур норозилик акцияси жорий мавсумда иккала жамоа иштирокидаги дастлабки учрашув пайтида тортишувлар келиб чиққани билан изоҳланмоқда. Ўшанда Матерацци ўзини яхши тутмагани учун маълум муддатга дисквалификация қилинганди.