Жанубий Корея терма жамоаси кеча ўртоқлик учрашуви доирасида Канада терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан кейин Канада бош мураббийи Майкл Финдли корейс ОАВга берган интервюсида Жанубий Корея терма жамоаси ҳақида гапириб Ўзбекистон терма жамоасининг имкониятлари борасида ҳам тўхталиб ўтди. 

“Ўзбекистон билан ўйин ва бугунгиси фарқли, албатта. У вақтда сафимизда яхши футболчиларимиз кўп эди. Ҳозир АҚШ футбол лигаси ҳисобланган МЛСда плей-офф ўйинлари ўтказилмоқда. Футболчиларимизнинг кўпчилиги Америка чемпионатида иштирок этади. Бу ерга асосан ёш футболчилар билан келдик. Уларга халқаро тажриба керак. Албатта, Ўзбекистон билан ўйинда умуман бошқача таркиб эди. 

Жанубий Корея Ўзбекистонни қийин аҳволга солади деб ўйлайман. Бугун мафтункор ўйин кўрсатганлигига қараб айта оламанки, Ўзбекистонга жуда қийин бўлади. Маҳорат борасида Жанубий Корея Ўзбекистондан анча устун”, — деган Канада терма жамоаси бош мураббийи Майкл Финдлин.

Manba: Tribuna.uz