Канада ташқи ишлар вазири Стефан Дион Россияга қарши санкциялар жорий қилган барча мамлакатларни ўз қарорларида қатъий туришга чақирди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Унинг сўзларига кўра, Москва Украина бўйича ўз қарашини ўзгартирмас экан, санкциялар сақланиши лозим. 

«Россиянинг Украина ва Суриядаги сиёсати, юмшоқ айтганда, муаммолидир. Шу боисдан ҳам, Россия билан муносабатларимизда жуда очиқ бўлишимиз керак. Украина масаласида санкциялар амалда, шу боис Канада барча мамлакатлар бу масалага қатъий ёндашиши лозимлигини уқдиради», — деган Дион.