МБАнинг "Clevelend" жамоаси ҳужумчиси Леброн Жеймс, "Washington" жамоасига қарши ўйиннинг илк чорагида, анъанавий чемпионатларда 27 минг балл тўплашга эришган энг ёш ўйинчига айланди. Жеймс биринчи чоракда 11 очко тўплаган. 

Шу билан 31 ёшли баскетболчининг ҳисобида 27 004 очко бор. Вашингтонда бўлиб ўтган ўйинда Жеймс 31 ёшу 317 кунлик бўлган ва "Los-Angeles Lakers" жамоасининг машҳур ўйинчиси Коби Брайант натижасини янгилади. У 32 ёшу 160 кунлигида шундай натижани қўлга киритган эди. 

Аввалроқ, Жеймс лиганинг энг самарали ўйинчилари ўнлигига кирган эди.