АҚШ ва НАТОнинг Баграмдаги асосий ҳарбий базаси яқинида юз берган портлаш оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлган, яна 13 нафар инсон жароҳатланган. Воқеа Афғонистон шарқидаги Парван вилоятида жойлашган базада содир бўлган, дея хабар қилган Reuters агентлиги шаҳар ҳокими сўзларига таянган ҳолда. 

Унинг сўзларига кўра, портлаш маҳаллий вақт билан тонгги 5:30ларда юз берган. Ҳодиса сабаблари ўрганилаётгани айтилмоқда.