АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп ўз ҳукуматининг мудофаа вазири лавозими рўйхатига сенатор Келли Айоттни ҳам киритди, деб ёзмоқда  Washington Post.

Таъкидланишича, Айотт — Трамп ҳукуматидаги камсонли аёллардан бири бўлиб, агар тайинланса, Пентагоннинг биринчи аёл раҳбари бўлиши мумкин. 

Манбанинг сўзларига кўра, Келли Айотт ўзининг иқтидори ва қисқа вақтда сенат розилигини ола билиш қобилияти билан яхши маълум.