Исроилга ташриф буюрган Россия бош вазири Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация самолёти Тель-Авив аэропортидан парвоз қила олмади. Самолёт Москвага учиши керак эди. Самолёт бортида шунингдек ОАВ вакиллари ҳам бўлган. 

Медведев Исроил ва Фаластинга амалий ташриф билан келганди. Самолёт экипажи аъзоси маълумотларига кўра, самолёт техник носозлик туфайли уча олмаган. Самолётни вақтинча тарк этаётган йўловчиларнинг айтишича самолёт ёнида канализация ҳиди сезилган.    

Кейинроқ самолёт экипажи парвоз 12 ноябрь тонгигача қолдирилишини маълум қилган. Носозликка нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган      

Медведев Исроилга мамлакат президенти Реувен Ривлин ва бош вазир Беньямин Нетаньяху билан учрашгани келганди.

Томонлар ўртасидаги музокаралар давомида савдо-иқтисодий, инвестицион, илмий-техник, инновацион ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.