Москвада кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир кеча-кундузда 880та турли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган,  деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

Шундан, 24 ҳодисада 26 киши жабрланган, уларнинг бири ёш боладир. 70 нафар ҳайдовчи маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун ушланган. 

Бир кун аввал, шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси фуқароларга мурожаат қилиб, кучли яхмалак бўлиши кутилаётгани сабаб, жуда зарур бўлмаса кўчага чиқмасликни тавсия қилган эди. 

Маълумотларига кўра, ноқулай об-ҳаво шароити 12 ноябрда ҳам сақланиб қолади.