НАТО Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимида АҚШнинг Европадаги қўшинларини қисқартиришидан хавотирланмоқда, деб ёзмоқда Spiegel.

Нашр маълумотларига кўра, бу ҳолат НАТОнинг бош котиби Йенс Столтенберг штабида ифодаланган сценарийлардан бири ҳисобланади. НАТО Трампнинг президент этиб сайланишидан "жуда қаттиқ" хавотирланмоқда. 

"Трампнинг АҚШ президенти этиб сайланишидан НАТОдагидек катта хавотир йўқ. Энди альянс, Spiegel’га маълум бўлишича, баҳорга режалаштирилган саммитини бошқа вақтга кўчирмоқда", дейилган мақолада.

Столтенберг АҚШ президенти Хиллари Клинтон бўлишига тараддуд кўриб, уни баҳорги саммитда сайлангани билан табрикламоқчи эди, бироқ Трамп ғалабасидан кейин саммитни ёзга кўчиришга қарор қилган.

Столтенберг АҚШ қўшинларининг олиб чиқиб кетилишидан ташқари, бошқа мумкин бўладиган сценарийларни ҳам кўриб чиқмоқда. Жумладан, бу сценарийлардан бирида Трамп АҚШ қўшинларининг Шарқий Европадаги ротациясига розиликни бекор қилиши мумкинлиги қаралган.

Бу сценарийлар орасида энг "мақбули" Трамп Европа давлатлари томонидан ўз мудофаасига харажатларни оширишни талаб қилишига асосланган.