Хитойнинг Tencent холдинги умумий миқдори 220 миллион доллардан ортиқ бўлган компания акцияларини ўз ходимларига тарқатиши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди. Совға 1998 йилнинг 11 ноябрида асос солинган компаниянинг 18 йиллиги шарафига тақдим этилади. 

Компаниянинг 31 557 нафар ходими 300тадан акцияга эга бўлади, акциялар уч йил давомида тенг бўлакларга бўлиниб, бериб борилади. Бугунги кунда ҳар бир акция қиймати 200 ҳонгконг доллари эканлигини инобатга олиб, ҳар бир ишчига мўлжалланган совға тахминан 7 735 долларга баҳоланмоқда. 

Бундан ташқари, Tencent асосчиси ҳамда директорлар кенгаши раиси Пони Ма компаниянинг жорий ва собиқ ходимларига 30 миллион юань (4,4 миллион доллар) тарқатиши ҳақида эълон қилди.