АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп UFC 205 мусобақасининг Конор Макгрегор ва Эдди Альварес ўртасидаги жангига қўйилмаслиги мумкин.  

New York Post нашри маълумотларига кўра, Трампнинг қўриқлаш хизмати хавфсизлик нуқтаи назаридан уни бу жангга бориш фикридан қайтаришга уринмоқда. Чунки ҳамма америкаликлар ҳам Трампнинг президентлик сайловларида ғалаба қилганига кўника олмаяптилар ва бутун давлат бўйича оммавий тартибсизликлар уюштирмоқдалар.    

Шу сабабли шахсан UFC президенти Дэйн Уайтнинг таклифига қарамасдан, Трамп бу жангда пайдо бўлмаслиги мумкин. Трамп агар сайловларда ғалаба қозонса, жангга келишга ваъда қилганди. 

Аввалроқ жанг иштирокчиларидан бири Макгрегор Трампнинг ғалабаси борасида кескин фикр билдирганди ҳамда Трамп қандайдир ҳокимиятга эга деб ўйламаслигини айтганди.