Интернетда АҚШдаги охирги кунлар воқеалари ортида америкаликлар орасида пайдо бўлган янги эрмак тасвирланган видеоролик пайдо бўлди.

АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп тарафдорлари сайловларда мағлуб бўлган Хиллари Клинтон тарафдорлари устидан қўпол равишда ҳазиллашишмоқда: улар Клинтоннинг тарафдорлари эътиборини жалб қилиш учун уйлари олдидаги ўтлоқларда Трампнинг сайловолди кампанияси рамзи туширилган табличкаларни ўрнатишмоқда. Клинтон тарафдорлари бу табличкаларни олиб ташлашмоқчи бўлганда уларни ток урмоқда.