Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкернинг фикрича, АҚШ президентлик сайловларида Дональд Трампнинг ғалабаси, қитъалараро алоқаларга таҳдиддир, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

«Трампни сайлаш қитъалараро алоқаларнинг асоси ва тузилмасига хавф солади», — деган Жан-Клод Юнкер. 

Унинг қайд этишича, янги президентга «Европа нима экани ва у қандай сиёсат юритиши» борасида таълим бериш керак. Юнкерга кўра, Трампнинг хавфсизлик соҳасидаги баёнотлари «ҳалок қилувчи оқибатлар»га сабаб бўлиши мумкин. 

Аввалроқ, Жан-Клод Юнкер, Трампнинг ғалабасидан кейин Европа ягона армиясини тузишга чақирган эди.