Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2016 йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Сеул шаҳрида ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида бўлиб ўтадиган ҳамкорлик бўйича “Корея Республикаси – Марказий Осиё” ўнинчи Форумида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайти хабар берган.

Юбилей учрашувда кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, жумладан мавзулашган сессияларда “электрон ҳукумат” ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.