Испания терма жамоасига чақирилган "Атлетик" ҳужумчиси Ариц Адурис терма жамоа тарихида гол урган энг ёши катта футболчи бўлди.

У ЖЧ-2018 саралаш босқичи баҳслари доирасида Македония билан баҳс ўтказилган кунда 35 ёшу 275 кунлик эди.

Аввалги рекорд 86 йил деганда янгиланди. Шу пайтга қадар Испания термаси таркибида гол киритган энг ёши катта футболчи Хосе Мария Пенья бўлган - 35 ёшу 225 кунлик. Рўйхатнинг учинчи ўрнини Альфредо Ди Стефано (35 ёш ва 142 кун).

Маълумот учун, Адурис Испания термасидаги ўз фаолиятини 29 ёшида, Европа чемпионати-2012 саралаш босқичида литваликларга қарши ўйиндан бошлаган. Футболчи Испания термаси таркибида 10та ўйин ўтказган ва иккита голга муаллифлик қилган.