Афғонистон парламенти яна 2 нафар вазирни эгаллаб турган лавозимидан четлаштирди. Бу ҳақда Reuters’га асосланган ҳолда «ТАСС» ахборот агентлиги хабар берди.

Аниқлик киритилишича, Транспорт ҳамда Таълим вазирликлар раҳбарлари ишдан кетган.

Парламентнинг қуйи палатаси раиси Абдулла Рауф Иброҳимийнинг изоҳлашича, уларнинг ишдан кетишига вазирликларнинг кўрсаткичлари паст бўлгани сабаб.

Бир кун олдин Ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббоний, жамоат ишлари вазири Маҳмуд Балиғ, меҳнат, ижтимоий таъминот, уруш қурбонлари ва ногиронлар ишлари бўйича вазир Насрин Оряхил парламентда етарли миқдорда ишонч овозларини тўплай олмагач, лавозимларини тарк этгани маълум қилинганди.

Уларнинг четлаштирилишига кўрсатилган вазирликлар ажратилган маблағни белгиланган вақтда ишлата олмагани сабаб бўлган.