ВВС талқинига кўра Африка қитъасининг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси совринига номзодлар эълон қилинди.

Рўйхатда 5 нафар футболчи номи келтирилган: хавбек Яя Туре («Манчестер Сити», Кот-д’Ивуар), вингер Садьо Мане («Ливерпуль», Сенегал), хабвек Андре Айю («Вест Ҳэм», Гана), ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг («Боруссия» Д, Габон) ҳамда яримҳимоячи Риёз Маҳрез («Лестер», Жазоир).

Қайд этиш керакки, номзодлардан бири бўлмиш Яя Туре жорий мавсумда бирорта ўйинда майдонга тушмаган.

У ўтган мавсумда терма жамоаси билан Африка қитъаси чемпиони бўлишига қарамасдан соврин ўзига эмас, терма жамоа билан ҳеч қандай натижага эришмаган Пьер-Эмерик Обамеянгга берилганига қаттиқ норозилик билдирганди.

Ғолиб BBC сайтидаги сўровнома орқали аниқланади, овоз бериш 28 ноябргача давом этади. Овоз бериш якунлари 12 декабрь куни эълон қилинади.