Янги Зеландияда кучли зилзила юз бергандан кейин унинг пойтахти – Веллингтон шаҳрида одамлар цунами юз бериши хавфи туфайли эвакуация қилинмоқда, деб хабар бермоқда Stuff.co.nz.

Таъкидланишича, эвакуация ҳукумат мамлакатнинг барча соҳилбўйи ҳудудларига цунами ёпирилиши мумкинлигидан огоҳлантиргандан кейин бошланган. 

Мамлакатнинг турли ҳудудларидан вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар келмоқда. Кучли ер силкинишлари Крайстчерч, Веллингтон, Нельсон, Гамильтон, Окленд шаҳарларида ва Мальборо, Таранаки вилоятларида сезилган.