Европанинг яна саккизта стадионларида Жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари давом эттирилади.

А гуруҳида ҳозирча муваффақиятсиз қатнашаётган Нидерландия терма жамоаси Люксембургга сафар қилади. 3та учрашувда 4 очко тўплаб турган лолалар юрти вакиллари ғалаба қозонган тақдирда Швецияга етиб олиш имкониятига эга бўлади.

В гуруҳида етакчи Швейцария терма жамоаси ўз уйида Фарер ороллари терма жамоасини қабул қилади. Иккинчи ўринда бораётган Португалия эса Латвия билан ўз уйида куч синашади.

3та учрашувда бирорта очко йўқотмаган, ҳаттоки ўз дарвозасидан гол ҳам ўтказиб юбормаган (тўплар нисбати 13:0) Бельгия терма жамоаси Брюсселда Эстонияни қабул қилади. Қолган учрашувлар билан қуйида танишиб олишингиз мумкин.

ЖЧ-2018. Саралаш
Европа

Швейцария – Фарер ор. Бошланиш вақти 22:00
Люксембург – Нидерландия. 22:00
Болгария – Беларусь.22:00
Кипр – Гибралтар. 22:00
Венгрия – Андорра. 22:00
Португалия – Латвия. 00:45
Греция – Босния ва Герцеговина. 00:45
Бельгия – Эстония. 00:45

Манба: Tribuna.Uz