Дубай йўл ва транспорт бошқармаси ҳайдовчисиз бошқариладиган машиналарни синовдан ўтказишни бошлади, уларнинг ҳар бири 10 кишигача йўловчи олиб юра олади. Бу ҳақда Arabian Business хабар бермоқда.

Айни дамда ушбу турдаги транспортлар Business Bay туманида 650 километр масофада ҳаракатланишмоқда.
Бошқарма вакили Аҳмед Баҳрозияннинг сўзларига кўра, бу машиналарда синов ўтказишдан мақсад, уларнинг Дубай иқлими шароитида ҳаракатланишини текширишдир.

Дубай ҳукумати стратегиясига мувофиқ 2030 йилга келиб шаҳарда ҳаракатланувчи 25 фоиз транспорт воситаси ҳайдовчисиз бошқариладиган машиналар бўлади.