Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Дональд Трампга қарши чиқаётганлар яқин орада унинг қабулига ёзилишни бошласалар ҳеч ҳам ажабланмаслигини айтди. 13 ноябрда бу ҳақда HaberTurk телеканали маълум қилди. Эрдўған АҚШда президентлик сайловларидан кейин юз бераётган норозилик намойишларига шундай изоҳ берди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.       

"Фикримча, ҳозирги норозиликлар – вақтинчалик ҳолат. Мен шахсан Трампга қарши бу намойишлар жамиятнинг ютқазган  қисми орасида тоқатсизлик борлигидан гувоҳлик беради, деган фикрдаман.  Яқин орада норозиларнинг аксарияти Трамп қабулига навбатда турсалар, ҳеч ҳам ажабланмайман", деб айтди Эрдўған. 

Эрдўған АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Трамп "ФЕТОдан пул олмай ҳам ғолиб бўлганини" айтди. "У ўз кучлари билан келди. Унда молиявий имкониятлар бор ва айнан шу имкониятлар ёрдамида у ўз сайловолди кампаниясини олиб борди. Бироқ бошқа томон (Клинтон) ҳақида матбуотга у ФЕТОдан маблағлар олгани ҳақидаги гаплар чиқиб кетди", деб таъкидлаб ўтди Эрдўған. 

Анқара Туркияда 15 июлда давлат тўнтарувига уринишни амалга оширишда ФЕТО ташкилоти ва унинг етакчиси, АҚШда яшовчи Фатҳулла Гуленни айблаб келмоқда.