Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Европа Иттифоқига аъзолик масаласида референдум ўтказилиши вариантлари кўриб чиқилаётгани ҳақида айтиб ўтди.

HaberTurk телеканали хабарига кўра, туркияликлар президенти бу ҳақда самолёт бортида ўзини қуршаган журналистлар орасида гапирган.

"ЕИ бизнинг бу жараён бўйича музокараларни тўхтатишимизни кутмоқда. Агар улар бизни қабул қилишни истамаса, мезбон сифатида борини очиқ-ойдин сўзлашсин. Қарорни тезроқ қабул қилиш керак. Биз бундай шароитда узоқ вақт сабр қила олмаймиз", - деган у.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, "келгусида худди Буюк Британияда бўлгани каби бу масала бўйича референдум ўтказилиб, халқнинг фикри сўралади".

Туркияликлар раҳбари ЕИнинг муҳожирлар масаласидаги келишув бўйича мажбуриятларини эслатиб, Брюсселдагилар бу масалада "ўз сўзида турмаётгани" ҳақида қайд этган.

Шунингдек, Анқарага ЕИ билан виза режимида эркинлик тақдим этиш ваъдалари бажарилмаётгани эслатилган.

Бундан олдинроқ, Европарламент раҳбари Мартин Шульц Туркияда мухолифат вакиллари бўлган депутатлар ва журналистлар ҳибсга олиниши кузатилаётгани боис, ЕИ бу мамлакатга нисбатан санкциялар қўллаши мумкинлиги билан таҳдид қилганди.