«Атлетико» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн Испания чемпионати 12-туридан ўрин олган «Реал»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин. Футболчи Франция ва Швеция терма жамоалари учрашувида (2:1) жароҳат олган.

Marca берган хабарга кўра, «Атлетико» Гризманн тиббий хулоса натижаларини кутмоқда. Ҳужумчи Франциянинг Кот д'Ивуарга қарши учрашувини (15 ноябрь) аниқ ўтказиб юборади.