Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 13 ноябрда миллатдан ноқонуний орттирилган пулларга қарши курашни якунлаш учун унга 50 кун берилишини илтимос қилди ва ҳиндистонликлардан коррупцияга қарши қаратилган у томонидан эълон қилинган пул ислоҳоти қийинчиликларига тушуниш билан муносабатда бўлишни сўради. Бу ҳақда бош вазир ҳинд телеканаллари орқали намойиш қилинган баёнотида айтди.
 
"Мен қандай кучлар нафсониятига текканимни биламан, бу одамлар менга қарши чиқаётганлигини биламан, мен улар 70 йил йиққанларини тортиб олаяпман. Улар менга тинч яшашга беришмайди, улар мени йўқ қилиб юборишади. Қўлидан келганини қилсин. Менга 50 кун керак, мамлакат менга 50 кун ёрдам бериши керак", деб айтди бош вазир Панажи шаҳри яқинида тарафдорларига қаратилган нутқида.